Эркин иқтисодий зоналар рўйхати
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида имтиёз ва преференциялар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармонига эркин иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда – ЭИЗ) иштирокчи корхоналари қуйидагилардан:
ИЭЗда имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан:
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга;
3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга;
5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга;
10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари қўлланган ҳолда — 10 йил муддатга берилади.
ЭИЗда иштирок этаётган корхоналар эркин иқтисодий зоналар фаолияти давомида экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.
Давлат эркин иқтисодий зоналарнинг қатнашчиларининг муҳнадислик-коммуникация тармоқларга, уларни ишлаб чиқариш майдончаларига ўз вақтида туташтирган ҳолда, кафолатли уланишини таъминлайди.
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш ва маъқуллаш тартиби
ЭИЗда жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2018 йилдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга (кейинги ўринларда – Низом) мувофиқ амалга оширилади;
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича маъмурий кенгашлар томонидан қарорлар бизнес-режалар ва техник-иқтисодий асосларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» (кейинги ўринларда — Марказ) ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади;
Инвестор ЭИЗ Дирекциясига ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун тўлдирилган инвестиция буюртманомасини тақдим этади, унга қуйидагилар илова қилинади:
Барча ҳужжатлар инвестор томонидан Дирекцияга давлат ёки рус тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таржимаси илова қилинган ҳолда тақдим этилади. Инвестор тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги юзасидан жавоб беради.
Маъмурий кенгаш киритилган инвестиция буюртманомалари ва бизнес-реажаларни кўриб чиқади ва лойиҳани ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш мумкинлиги ёки тақдим этилган ҳужжатларни пухталаштириш зарурлиги ёки ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Дирекцияга тақдим этилаётган бизнес-режада қуйидаги асосий ҳолатлар акс эттирилган бўлиши керак: